Сирдарёда Хитой технологияси асосида пахта етиштириш оммалашмоқда
Фото: "Халқ сўзи"
Аҳмадали ШEРНАЗАРОВ/«Халқ сўзи». Жорий йилда Сирдарё вилояти бўйича жами 3 минг гектар майдонга Хитой технологияси асосида чигит экилди. Ўтган йили Сирдарё туманида 406 гектар майдонда тажриба тариқасида айни усулда плёнка остига чигит экилган эди.
Мазкур агротехнологиянинг ўзига хослиги шундаки, чигит экиш, плёнка тўшаш ва томчилатиб суғориш учун шланг ётқизиш ишлари замонавий техника ёрдамида бир вақтнинг ўзида амалга оширилади. Бу эса фермерлар учун сезиларли даражадаги вақт ва маблағни тежаш имконини беради. Чигит ерга тушгандан 5-6 кундан сўнг, анъанавий усуллар билан таққослаганда эса тахминан беш кун олдин униб чиқади. Ҳосилдорлик 50 центнердан ортади. Айни пайтда вилоятда ушбу технология қўлланилаётган майдонларда чигит тўлиқ униб чиқиб, ривожланмоқда.
— Вилоятда йил сайин сув тежамкор, ҳосил таннархини арзонлаштириш ва даромадни кўпайтиришга хизмат қилувчи технологиялардан фойдаланиш кўлами кенгайиб бормоқда, — дейди Сирдарё вилояти ҳокими ўринбосари вазифасини бажарувчиси Улуғбек Ҳакимов. — Хусусан, жорий йилда томчилатиб суғориладиган ғўза майдонлари 6500 гектарга етди. Келгуси йилда Хитой технологиясида пахта етиштириладиган экин майдонлари 10 минг гектарга етказилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
- «Humans» Ўзбекистондан юзлаб миллион доллар зарарни қоплашни талаб қилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг