Сирдарёда автобус ва 3 та енгил машина иштирокида ЙТҲ юз берди
Сирдарё вилояти Оқолтин туманида йўловчи ташувчи автобус 3 та енгил машина билан тўқнашди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳодиса бугун, 1 апрель куни соат 16:15 ларда Оқолтин тумани «Аҳиллик» МФЙ ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлининг 925-километрида содир бўлган. Термиз-Тошкент йўналишида «Nexia», «Matiz» ва «Cobalt» русумли енгил автомобиллар ҳамда «Yutong» русумли автобус ўзаро тўқнашиб кетган.
«ЙТҲ оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ», дейилади хабарда.
Ҳодиса жойида ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазиятга нисбатан ҳозирги аниқ позицияси қандайлиги айтилди
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- «Ўзбекистон –2030» стратегиясининг янги таҳрирдаги лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилади
- Ўзбекистонга нечта давлатдан туристлар келаётгани очиқланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг