Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев овоз беришга оиласи билан биргаликда келди

Фото: Халқ сўзи
Сирдарё вилоятидаги сайлов участкаларида овоз бериш жараёнлари сайловчиларнинг фаол иштирокида давом ўтмоқда.
Овоз берувчилар учун сайлов участкаларида белгиланган талаблар асосида барча шароитлар яратилган. Хусусан, пандемия қоидаларига риоя қилишга алоҳида эътибор қаратилаётир. Очиқ кузги ҳаво Ватанимиз ва халқимиз келажаги учун овоз беришга келаётган юртдошларимизнинг байрамона кайфиятига уйғунлик бахш этмоқда. Сайлов участкаларига ташриф буюраётганлар орасида набираларини етаклаган бобо ва бувиларни ҳам кузатиш мумкин. Албатта, бу ёш авлодда жонажон Ватанимизга бўлган меҳр-муҳаббат туйғусини янада жўштиради, уларни шу азиз юртимизнинг муносиб фарзандлари бўлиб етишишларига хизмат қилади.
Жумладан, Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев ҳам Гулистон шаҳридаги 15-сайлов участкасига оиласи билан ташриф буюрди ва конституцион ҳуқуқидан фойдаланиб овоз берди.
Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг