Сирдарё — Квансан-Гу бизнес форуми бўлиб ўтди

11:33 22 Апрель 2024 Иқтисодиёт
247 0

Фото: "Халқ сўзи"

Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ/“Халқ сўзи”. Сирдарё вилоятида Сирдарё — Квансан-Гу бизнес форуми бўлиб ўтди.

Гулистон шаҳридаги “Тадбиркорлар ва ҳунармандлар маркази”да бўлиб ўтган форумнинг очилиш маросимида Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Махмудалиев, Жанубий Кореянинг Кванджу шаҳри Квансан-Гу тумани ҳокими Пак Бюнг Кю, Корея-Ўзбекистон бизнес ассоциацияси (КУБА) раиси ўринбосари Ким Чанг Кеон иштирок этди.

Таъкидландики, Ўзбекистон ва Жанубий Корея давлатлари ўртасида дўстлик ва иқтисодий алоқаларининг тобора ривожланиб бораётгани доирасида ҳудудлараро ўзаро ҳамкорлик ҳам янада кенгаймоқда.

Форум дастурига кўра, Ўзбекистон ва Жанубий Кореянинг мазкур ҳудудлари ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик масалалари бўйича ўзаро расмий мулоқотлар, “G2B” ва “B2B” форматидаги учрашувлар ўтказилди. Шунингдек, меҳмонлар Гулистон ҳамда Янгиер шаҳарларидаги қатор ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти билан таништирилди. Хусусан, Янгиер шаҳридаги “Мебелсозлик кластери”да ишлаб чиқариш жараёни ва маҳсулотларни кўздан кечирилди. “Сирдарё” эркин иқтисодий зонасининг Янгиердаги ҳудудида хорижий сармоядорлар учун яратилган имкониятлар ҳақида атрофлича маълумот берилди.

Сирдарё — Квансан-Гу бизнес форумида Жанубий Кореянинг 15 та йирик ва юқори салоҳиятли компаниялари ҳамда 100 нафардан зиёд тадбиркорлари иштирок этди. Иқтисодий анжуманда ҳамкорлик келишувларига эришилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?