Сирдарё иссиқлик электр станциясининг ҳам «яшил станцияси» бор

Сирдарё иссиқлик электр станциясида жорий йилнинг 6 ойида 934 минг кВт/соат электр энергияси иқтисод қилинди. Айтиш лозимки, ушбу тежалган қувват миқдори 4 673 та хонадоннинг бир ойлик эҳтиёжига тенг. Қолаверса, шунча электрни ишлаб чиқаришга сарфланадиган 260,3 минг кубометр табиий газ ҳам тежалди. Бу натижаларга нурхонанинг «яшил» станцияси, яъни 2022-2025 йиллар давомида ўрнатилган умумий қуввати 1.9 МВтли қуёш панеллари туфайли эришилди.
Бундан ташқари, умумий ҳажми 6 200 литр бўлган 31 та қуёш сув иситиш қурилмалари орқали корхонанинг асосий ва ёрдамчи биноларига жорий йилда 15 Гкалдан зиёд иссиқлик энергияси етказиб берилди. Шунинг эвазига 2,4 минг кубометр табиий газ тежалди.
— Айни пайтда «яшил» энергия корхонамиз ходимларининг хонадонларига ҳам кириб бормоқда, — дейди Сирдарё ИЭС бош директори Баҳром Собиров. — Шу йил февраль ойидан бошлаб фоизсиз имтиёзли ссуда асосида жамоамиз аъзоларининг уйларига қуёш панеллари ўрнатиб берилаётир. Ҳозирга қадар 113 та оила ана шундай қулай ва узлуксиз энергия таъминотига эга бўлди.
Аҳмадали ШEРНАЗАРОВ
«Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг