Сифатли медиамакон — миллий контентнинг муҳим манбаи

Фото: Юнус Бўриев / “Халқ сўзи”
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ҳамда Тошкент вилоят ҳокимлиги томонидан Нурафшон шаҳрида “Оммавий ахборот воситаларида миллий контент яратиш масъулияти” мавзуида медиофорум ўтказилди.
Унда мамлакатимиздаги етакчи нашрлар бош муҳаррирлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ижод қилаётган ёзувчи ҳамда журналистлар иштирок этишди. Маълумки, Президентимиз жорий йил 13 январь куни ўтказилган Хавфсизлик кенгаши йиғилишида сўзлаган нутқида “Агар биз Ўзбекистон ахборот маконида миллий контент яратишни ўз қўлимизга олмас эканмиз, дунёдаги воқеаларга миллий манфаатларимиз нуқтаи назаридан баҳо бермас эканмиз, бу ишлар хориждан туриб амалга оширилишига имкон яратиб берган бўламиз. Чунки одамлардаги янгилик, таҳлилий маълумотлар, реал воқеаларга бўлган эҳтиёжни биз тўлдирмас эканмиз, буни бошқалар қилади. Бунга мутлақо йўл қўйиб бўлмайди” деган фикрларни билдирган эди.
Медиофорумда мамлакатимиз ҳаёти учун жуда муҳим бўлган миллий контент яратиш ҳақида маърузалар ўқилди. Уларда контент ўз-ўзини ифода этиш, тарқатиш, маркетинг ва нашр этиш учун нутқ, ёзув, ҳар хил санъат турлари каби бирор-бир восита орқали ифодаланадиган ахборот экани ҳақида батафсил фикр юритишди.
Хорижда юртимиз ҳақида тарқатилаётган тажовузкор ғояларга ахборот, мақола, турли асарлар билан жавоб қайтариш муҳим эканлиги баён этилиб, бунинг учун Ўзбекистонда шунга хос медиамакон яратиш зарурлиги қайд этилди.
Иштирокчилар Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси Тошкент вилояти кенгаши, “Nurafshon biznes city” дирекцияси, Зулфия Зокирова мемориал мажмуасида бўлишди. Нурафшон шаҳридаги “Медиа ходимлари ва ижодкорлар боғи”да ўзаро суҳбат ва маданий тадбирлар ўтказилди.
Фото: Юнус Бўриев / “Халқ сўзи”
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг