Швеция Риксдаги «Шимолий Европа—Ўзбекистон» парламентлараро ҳамкорлик гуруҳи раиси билан учрашув бўлиб ўтди
Жорий йил 18 ноябрь куни Истанбул шаҳрида ЕХҲТ Парламент ассамблеяси йиллик йиғилиши доирасида Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари Одилжон Маматкаримов Швеция Риксдаги «Шимолий Европа–Ўзбекистон» парламентлараро ҳамкорлик гуруҳи раиси Бёрн Сёдер билан учрашув ўтказди.
Учрашувда Ўзбекистоннинг Швеция билан парламентлараро алоқалари, қонунчилик, савдо-иқтисодий, туризм, ИТ, таълим ва маданият соҳаларида ҳамкорлигини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Хусусан, сўнгги йилларда икки мамлакат ўртасида парламентлараро ҳамкорлик фаоллашиб бораётганлиги, жумладан, Олий Мажлис палаталари вакилларининг Швецияга ташрифлари мунтазам ташкил этилаётганлиги, 2025 йилда Швеция парламенти Спикери ўринбосари Юлий Кронлиднинг Ўзбекистонга ташрифи самарали ўтказилгани алоҳида таъкидланди.
Учрашув якунида икки давлат парламентлари қўмиталари ўртасида Барқарор ривожланиш мақсадларини таъминлаш, гендер, ижтимоий ҳимоя соҳаларида, халқаро ташкилотлар доирасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, шартномалар базасини кенгайтириш, олий таълим муассасалари ва ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Сизни ажаблантирадиган анъаналар. Дунё бўйлаб янги йил қандай нишонланади?
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан Янги йилдан кейин амалда бўладиган қиймати эълон қилинди
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентдаги “Шарқ баҳори” турар жой мажмуасининг қурилиш майдонига ташриф буюрди
- Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазиятга нисбатан ҳозирги аниқ позицияси қандайлиги айтилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг