«Шукурмерган»ликлар шукронаси
 
                Марҳамат туманидаги “Шукурмерган” маҳалласи узоқ йиллар давомида оғир тоифадаги ҳудудлар рўйхатида бўлиб келганди. Йўл ва инфратузилма тармоқларининг эскиргани, ичимлик суви таъминотидаги узилишлар, электр энергиясининг узлуксизлигини таъминлашдаги қийинчиликлар, аҳоли бандлигининг паст даражадалиги каби муаммолар одамларнинг турмуш сифатини чекларди. Аммо сўнгги икки йил ичида бу ҳудудда янгиланиш ва тараққиёт нафаси сезилмоқда.

— Бу ишлар ёғин-сочинли кунларга қолмай якунига етказилаётганидан жуда мамнунмиз, — дейди шу маҳаллада яшовчи Акбаржон Ҳайдаров. — Ўн йиллар давомида тўзиб бўлган йўлларимиз тикланяпти, кўчаларимизга нур ва барака кирди. Авваллари болаларимиз мактабга чанг йўллардан боришарди, ҳозир эса ҳамма жой обод бўляпти.
“Шукурмерган” маҳалласида 11 километр йўл асфальтланмоқда. Бу фақат транспорт ҳаракати учун қулайлик эмас, балки маҳалланинг иқтисодий фаоллигини оширишда ҳам муҳим омил ҳисобланади. 3 километрлик ичимлик суви тармоғининг янгидан тортилгани эса аҳолининг соғлом турмуши учун катта аҳамият касб этмоқда. Шу билан бирга, 140 та эскирган симёғочлар бетон устунларга алмаштирилиб, электр таъминотидаги узилишларга барҳам бериляпти.

Инфратузилма янгиланиши билан бир қаторда, ижтимоий ҳаётни юксалтиришга ҳам катта эътибор қаратилмоқда. Маҳаллада ёшлар ва хотин-қизлар учун спорт майдончалари, тикиш-бичиш ва касб-ҳунар ўргатиш тўгараклари ташкил этилди. Бу орқали кўплаб фуқароларнинг бандлиги таъминланди. Тиббий хизмат сифати ҳам яхшиланмоқда. Маҳалла шифокорлик пунктида профилактик кўриклар йўлга қўйилиб, аҳоли саломатлиги мунтазам назоратга олинган.
“Шукурмерган”да амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари фақатгина инфратузилма янгиланиши эмас, балки одамлар онгидаги янгича фикрлаш, меҳнат ва яратиш кайфиятининг уйғонишидир.
Саминжон ҲУСАНОВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
 
                 
        
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг