«Шов-шувли трансфер»: Эрлинг Ҳоланд «Манчестер Сити»дан испан грандига ўтмоқчи

Норвегиялик ҳужумчи Эрлинг Ҳоланд агар «Манчестер Сити» жорий мавсумда УЕФА Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга кирита олмаса, клубни тарк этишга тайёр. «Caughtoffside» нашрининг хабарига кўра, айни дамда «Сити» Англия Премер Лигаси (АПЛ) жадвалида бешинчи ўринда бормоқда. Агар клуб мавсум якунида кучли тўртликка кира олмаса, Ҳоланд бошқа жамоага ўтиши мумкин.
Манбанинг маълум қилишича, «Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола ҳужумчининг жамоадан кетишига қаршилик қилмоқчи эмас. Шунга қарамасдан, мураббий Ҳоланд ўрнига муносиб ўринбосар топиш учун вақт кераклигини айтиб, ушбу трансфернинг 2026 йил ёзида амалга ошишини истайди.
Мадриднинг «Реал» клуби эса Ҳоланд билан шартнома имзолашни истаётган жамоалар қаторида етакчи бўлиб турибди. Манбаларга кўра, «қироллик клуби» юлдуз футболчи учун 100 миллион евро тўлашга тайёр. Норвегнинг ўзи ҳам «қаймоқранглилар»га ўтишни афзал кўради. Агар бу шов-шувли трансфер амалга ошса, у Мбаппе ва Винисиус каби вингерлар билан супер-трио ҳосил қилиши мумкин.
Шу тариқа, Ҳоланднинг келажаги «Манчестер Сити»нинг Чемпионлар Лигаси йўлланмасига эга бўлишига боғлиқ бўлиб қолмоқда. Агар «шаҳарликлар» мавсумни кучли тўртликдан ташқарида якунласа, норвегиялик футболчининг жамоадан кетиш эҳтимоли сезиларли даражада ошади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг