Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» мағлубиятга учради
Кеча, 24 ноябрь куни Туркия Суперлигасининг 13-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Кун доирасидаги баҳсда Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов тўп сураётган «Истанбул Башакшеҳир» клуби ўз майдонида «Трабзонспор» жамоасини қабул қилди.
Учрашув 4:3 ҳисоби билан «трабзонликлар» фойдасига ҳал бўлди. Ғолиблар сафида голларга Эрнест Муки (2 та), Паул Оначу ва Фелипе Аугусто муаллифлик қилди. «Башакшеҳир»нинг жавоб голлари эса Бертуғ Йилдирим, Дави Зелке ва Элдор Шомуродов номига ёзилди.
Ушбу мағлубиятдан сўнг Истанбул клуби турнир жадвалида 13-ўринга тушиб кетди. «Трабзонспор» эса учинчи ўринни мустаҳкамлаб олди.
Ушбу баҳсда гол киритган Элдор Шомуродов ва Паул Оначу 9 тадан голга эга бўлиб, мусобақа тўпурарлари сарасида етакчилик қилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- Табиат ва цивилизация уйғунлашган шаҳар – Сюрихдан фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг