Шоҳжаҳон Эргашевнинг навбатдаги рақиби ва жанг санаси аниқ бўлди
Ўзбекистонлик профессионал боксчи Шоҳжаҳон Эргашевнинг навбатдаги жанг санаси ва рақиби маълум бўлди. Бу ҳақда спортчи ўзининг Instagram саҳифасида хабар берди.
Унга кўра, 32 ёшли чарм қўлқоп устаси шу йилнинг 27 июль куни АҚШнинг Мичиган штати Детройт шаҳрида америкалик Хулиан Смитга қарши рингга кўтарилади.
Маълумот учун, Эргашев фаолияти давомида профбоксда 25 марта рингга кўтарилиб, жангларининг 24 тасида рақибларидан устун келган. Ўзбекистонлик супер енгил вазн тоифаси (-63,5 кг) вакили сўнги жангини жорий йилнинг март ойида Хуан Хуэртасга қарши ўтказиб, 1-раунддаёоқ нокаут орқали ғалабага эришганди.
Унинг бўлажак рақиби Смит эса, проф рингда 10 та жанг ўтказиб, уларнинг 8 тасида ғалаба қозонган (5 КО). Шунингдек, унинг ҳисобида 2 та мағлубият ҳам бор.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг