Шимолий Корея Россия учун ҳарбий завод қурмоқда
Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин россиялик ҳамкасби Владимир Путин учун йирик ҳарбий завод қуриш ҳақида фармон чиқарди. Бу ҳақда АҚШнинг “Planet Labs” компанияси томонидан олинган сунъий йўлдош тасвирлари таҳлиллари маълум қилган.
Маълумотларга кўра, янги ишлаб чиқариш мажмуаси Шимолий Корея ҳудудидаги аллақачон мавжуд ҳарбий завод яқинида барпо этилмоқда. Завод маҳсулотлари Шимолий Корея эҳтиёжлари учун эмас, балки Россия армияси учун мўлжалланган.

Сеулдаги Фридрих Науманн жамғармасининг Корея бюроси раҳбари Фредерик Спорнинг BILD нашрига таъкидлашича, Россияга қурол экспорт қилиш Шимолий Корея учун муҳим даромад манбаига айланган.
— “Украина уруши чоғида россияликлар узоқ масофага учувчи бомбардимончиларининг бир қисмини йўқотди. Шу боис, Россия қуруқликда қўлланадиган баллистик ракеталарга катта эътибор қаратмоқда. Шимолий Корея эса KN-23 каби қисқа масофали баллистик ракеталарни етказиб бераётгани аниқ”, — дейди Фредерик Спор.
Жанубий Корея Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, ўтган йил давомида Шимолий Кореяда ўқ-дорилар ишлаб чиқариш анча жадаллашган. Пхеньян Россияга миллионлаб снарядлар ва кўплаб ракеталар етказиб бергани айтилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- ICCI 2026: Янги Ўзбекистоннинг қурилиш салоҳияти – ғоялардан кенг кўламли ечимларгача
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг