Шифокор рецептисиз психотроп моддалар савдоси билан шуғулланган шахслар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чилонзор тумани бўлими ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
Унда айтилишича, ўтказилган тезкор тадбир давомида «Б.П.» МЧЖ дорихонаси сотувчиси Н.Н. таркибида кучли таъсир қилувчи моддалари мавжуд бўлган 10 қути «Омнадрен 250» номли дори воситасини фуқаро М.Қ.га 2,8 миллион сўмга шифокор рецептисиз сотган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Шу каби яна бир ҳолат, департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ходимлари томонидан Юнусобод туманида ўтказилган тезкор тадбирда ҳам аниқланган.
Унга кўра, «Ч.П.» МЧЖ дорихонаси сотувчиси Ю.А. таркибида кучли таъсир қилувчи моддалари мавжуд бўлган 500 дона «Бензонал» номли дори воситасини шифокор рецептисиз сотгани ошкор бўлган.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошлаб юборилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг