Шифо масканида замонавий шароитлар яратилди
Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». Тиббиёт соҳасидаги ислоҳотлар самараси сифатида Қўқон шаҳридаги туманлараро шошилинч тиббий ёрдам шифохонасида жаҳон андозалари даражасида фаолият кўрсатиши учун барча қулайликлар муҳайё этилди.
Айтиш жоиз, яқин йилларгача ушбу шифо масканининг эски биносида ўз хизмат даврини аллақачон ўтаб бўлган ускуналар ёрдамида тиббий хизматлар кўрсатиларди. Эндиликда бу масканда энг замонавий ва инновацион жиҳозлар ёрдамида юқори технологик жарроҳлик амалиётларини ҳам муваффақиятли амалга ошириш мумкин.

Шу тариқа Қўқон шаҳар шошилинч тиббий ёрдам шифохонаси қошида 42 ўринли “Туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон томир касалликлари маркази“ ташкил этилди ҳамда замонавий жиҳозлар билан таъминланди.
— Бу тиббиёт муассасасида Қўқон шаҳри, Ўзбекистон, Данғара, Учкўприк, Фурқат, Бешариқ туманлари аҳолисига тезкор ва сифатли хизмат кўрсатилади, — дейди Қўқон шаҳар шошилинч тиббий ёрдам шифохонаси бош шифокори Баҳодир Назиров. — Марказда тор доирадаги мутахассислар кўриги ҳамда УЗИ, ФГДС, рентген, ЭКГ, МСКТ, лаборатория диагностика хизматлари йўлга қўйилди.

Замонавий қулайликлар туфайли биргина жорий йилнинг ўтган даврида шифо масканида 100 га яқин мураккаб ҳамда 1227 та юқори технологик жарроҳлик амалиётлари ўтказилди.
Қўқон шаҳрида илк бор буйрак кўчириш жарроҳлик амалиёти муваффақиятли ўтказилиб, авваллари хорижда даволанишга мажбур бўлган беморларнинг қийинчиликларига барҳам берилди.

2024 йилнинг ўтган даврида Қўқон шаҳар шошилинч тиббий ёрдам шифохонасида 100 минг нафардан зиёд беморга бирламчи амбулатор ёрдам кўрсатилди. Айни пайтда марказга замонавий ангиограф ҳам келтирилган бўлиб, “Ташаббусли бюджет“ маблағлари ҳисобига агиография бўлими қурилиши олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг