ШҲТга аъзо давлатлар Ҳудудлари раҳбарлари форуми бошланди
Фото: Архив сурат
Бугун Тошкентда Ўзбекистон томони раислигида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) аъзо давлатлари ҳудудлари раҳбарларининг гибрид форматдаги форуми бошланди. Форум иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев ва ШҲТ Бош котиби Чжан Мин қутловлари билан мурожаат қилдилар. Форумда сўзга чиққан Қозоғистоннинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчи Дархан Сатибалди Қозоғистон ва Ўзбекистон назорат ўтиш давлатлараро пунктларини модернизация қилаётганлари ва кенгайтираётганларини таъкидлади. Элчининг сўзларига кўра, денгиз ташувлари қиймати ошгани туфайли ҳозирда Евроосиёнинг марказий қисмида қуруқликдаги ташувларга талаб кучайган. «Ишончим комил, агар ШҲТ давлатлари транспорт алоқаларини ягона тармоққа улай олсалар, уларни ягона транспорт занжирига боғлай олсалар, бу ташкилотдаги интеграция жараёнларини сезиларли даражада чуқурлаштиради», - дея қўшимча қилди Дархан Сатибалди.
Икки кун давомида тадбир иштирокчилари ташкилотга аъзо мамлакатлар эътиборини туризм, маданият ва қишлоқ хўжалигини янада ривожлантиришга жалб этиш юзасидан ўзаро фикр алмашадилар. Анжуман дастурига кўра, учта шуба сессиялари, шунингдек, ташкилот мамлакатлари ишбилармон доираларининг вакиллари билан бизнес-форум ўтказилади.
Шуба сессияларида иштирокчилар томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш бўйича қўшма юқори технологик лойиҳалар, қишлоқ хўжалиги соҳасида, шу жумладан озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда инновацион технологияларни жорий этиш, шунингдек туризм ва транспорт логистикаси соҳасидаги ҳамкорликка эътибор қаратилади.
Ҳудудлар раҳбарлари форуми ШҲТга аъзо мамлакатларга минтақани янада ривожлантиришнинг истиқболли йўналишларини ҳар томонлама кўриб чиқиш имконини берадиган мулоқот платформаси вазифасини бажаради.
Абдували Сойибназаров, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан Янги йилдан кейин амалда бўладиган қиймати эълон қилинди
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентдаги “Шарқ баҳори” турар жой мажмуасининг қурилиш майдонига ташриф буюрди
- Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазиятга нисбатан ҳозирги аниқ позицияси қандайлиги айтилди
- Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоевни Янги йил билан қутлади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг