Шавкат Мирзиёев: Тармоқ корхоналарига ягона талаб – сифат, таннарх ва рақобат

Фото: Президент матбуот хизмати
Бугун, 5 сентябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган тадбиркорлар билан очиқ мулоқот давомида электротехника тармоғига оид кўп масалалар ўз ечимини топди. Масалан, факторингдан энг кўп фойдаланувчи ҳам электротехника корхоналари. Йил якунигача соҳага камида 30 миллион долларлик факторинг учун ресурс жалб қилинади.
Ҳозирда ташқи қарз ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳаларда четдан кираётган товарлар божхона божи ва ҚҚСдан озод қилинган. Лекин бу лойиҳаларда қатнашаётган ўзимизнинг корхоналар ҚҚС тўлаётгани оқибатида импорт товарлар билан нарх бўйича рақобат қила олмагани учун бундай лойиҳалардаги иштироки чеклангани кўрсатиб ўтилди.
Эндиликда халқаро молия ташкилотлари иштирокидаги лойиҳаларга етказиб берилган товарлар учун маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга қўшилган қиймат солиғи қайтариб берилиши белгиланди.
Тармоқ корхоналарига ягона талаб – сифат, таннарх ва рақобат. Бунинг учун ишлаб чиқаришга халқаро стандартлар жорий қилиниши ва сертификат мавжуд бўлиши зарурлиги таъкидланди.
Президент маиший техника ишлаб чиқариш асосан ички бозор ҳисобидан ривожланиб келаётганини қайд этди.
Ўтган йили ишлаб чиқарилган маиший техниканинг 70 фоизи ички бозорда сотилган.
Ташқи бозорларда тариф ва нотариф тўсиқлар кўплиги бор гап, лекин экспорт бозорларида йирик узелли йиғиш асосида ишлаб чиқариш қилиб, уларга бутловчи қисм ва ярим тайёр маҳсулотни ортиқча йиғимларсиз етказиб бериш мумкин.
Эндиликда қўшни бозорларга технология, малакали мутахассис ва бутловчи қисмлар етказиб, Ўзбекистонни минтақавий электротехника хабига айлантириш кераклиги таъкидланди.
Мутасаддиларга қўшни бозорларда миллий брендларимиз остида камида 15 тадан янги маҳсулотларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш топширилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг