Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Тянсзин шаҳрига келди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан рафиқаси билан бирга расмий ташриф билан Тяньцзинь шаҳрига келди.
“Биньхай” халқаро аэропортида самолёт олдида давлатимиз раҳбарини ХХР транспорт вазири Лю Вэй ва бошқа расмийлар кутиб олди.
Олий мартабали меҳмонлар шарафига икки мамлакатнинг давлат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди.
Ташриф дастурига мувофиқ, Ўзбекистон етакчиси 31 август – 1 сентябрь кунлари Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси ва “ШҲТ плюс” форматидаги саммит тадбирларида иштирок этади.
Ўзбекистон Президенти ўз нутқида кўп томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва ташкилот фаолиятини такомиллаштириш бўйича муҳим ташаббусларни илгари суради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг