Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедовга Махтумқулининг ўзбек тилида нашр этилган асарлари тўпламини совға қилди
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ашхобод шаҳрига ташрифи доирасида Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашув ўтказди.
Давлатимиз раҳбари Гурбангули Бердимуҳамедовни шоир ва мутафаккир Махтумқули Фироғий таваллудининг 300 йиллигига бағишланган халқаро форум юксак даражада ўтказилгани билан самимий муборакбод этди.
Суҳбатда Ўзбекистон-Туркманистон стратегик шериклик муносабатларини янада кенгайтириш, кўп қиррали ҳамкорликни, айниқса сиёсий, парламентлараро, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда чуқурлаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Ўзаро товар айирбошлаш жадал ўсаётгани, биргаликда чегараолди савдо ҳудуди барпо этилаётгани, энергетика, транспорт, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларида ҳамкорлик кучайиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди.
Фаол ҳудудларлараро, ишбилармонлик ва маданий-гуманитар алмашинув доирасидаги тадбирлар мунтазам равишда ўтказиб келинмоқда.
Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари минтақавий ва халқаро кун тартибидаги долзарб масалаларни ҳам кўриб чиқдилар.
Бўлажак олий даражадаги мулоқотлар режаси ҳам муҳокама қилинди.
Давлатимиз раҳбари Туркман халқининг миллий етакчисига Махтумқулининг ўзбек тилида нашр этилган танланган асарлари тўпламини совға қилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Зуллисонайн шоир нега саройдан бош олиб кетган эди?
- Иродани қандай мустаҳкамлаш мумкин?
- Хивада сайёҳлик йўналишлари кўпаяди
- ТДСИ Туркиянинг нуфузли университети билан ҳамкорликни йўлга қўйди
- “Европа Иттифоқи – Марказий Осиё ёш етакчилар конференцияси: Барқарор сув ҳаракати парадигмасини ўзгартириш” мавзусида Тошкент шаҳрида ўтказилади
- Ўзбекистон қонунчилигида 1 ноябрдан нималар ўзгаради?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг