Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди

Фото: Президент матбуот хизмати
Кеча, 27 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.
Қайд этилишича, мулоқотда Ўзбекистон-Туркманистон дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилган.
Суҳбат аввалида Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси давлатимиз раҳбарига Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг самимий саломини етказди.
Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари икки томонлама алоқалар жадал ривожланиб бораётганини катта мамнуният билан қайд этдилар. Фаол сиёсий мулоқот ва алмашинувлар давом этмоқда, ўзаро товар айирбошлаш ҳажми барқарор суръатлар билан ўсмоқда, иқтисодиётнинг турли тармоқларида етакчи корхоналарнинг кооперацияси кучаймоқда.
Мунтазам равишда қўшма маданий-гуманитар тадбирлар ўтказилмоқда.
Суҳбат чоғида транспорт-коммуникация ва энергетика соҳаларида қўшма лойиҳаларни илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг