Шахматда янги «Магнус Карлсен» пайдо бўлди
Фото: Chess.com
Британиялик тўққиз ёшли Итан Панг шахматда ақл бовар қилмайдиган маррага эришди. У 2200 рейтинг тўсиғини босиб ўтиб, «CM» унвонини қўлга киритган энг ёш ўйинчига айланди. Бу ҳақда «Chess.com» хабар берди.
«Westminster Under School» талабаси Итаннинг шахмат оламидаги тез ўсиши бор-йўғи учта турнирда 334 рейтинг очкоси тўплаганлиги билан қўша олди. Итаннинг сўнгги муваффақияти июнь ойида EACU округи жамоаси чемпионатида 3/4 балл тўплаш ва 2493 рейтингли IM Алан Мерри билан дуранг ўйнашни ўз ичига олади. Шунингдек, у «ChessKid» ёшлар чемпионатида қатнашиб, жаҳоннинг энг ёш гроссмейстери GM Ягиз Каан Эрдогмушни мағлуб этди.

Итан беш ёшида шахмат ўйнай бошлаган ва етти ёшида икки карра Британия чемпиони GM Гавейн Жонсга қарши дуранг ўйнаб, ўз истеъдодини намойиш этганди. Унинг отаси Раймонд Пангнинг айтишича, карантин даврида фарзандини онлайн шахмат курсига берганлиги ёш спортчини илҳомлантириб юборган.
Пандемия Итанга жаҳон миқёсида рақобатлашиш ва маҳоратини ошириш учун «Chess.com» ва «ChessKid» каби онлайн платформалардан фойдаланган ҳолда шахматга эътибор қаратиш имконини берди. Отасининг сўзларига кўра, Итаннинг фидойилиги ва кучли рақиблар билан ўйнаш имконияти унинг ривожланишида ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган.
Итаннинг бундай ёшида 2200 рейтингга эришиши шахмат бўйича халқаро спорт устаси Фаустино Орога тегишли бўлган янги рекордни яхшилаш деганидир. Қайд этиш керакки, Итан сўнгги 16 классик ўйинда мағлуб бўлмади. Шу сабабли ҳам айрим шахмат мухлислари Итанни янги «Магнус Карлсен» деб аташмоқда.
Аввалроқ Рустам Қосимжонов ўзининг номидаги турнирда кучли учликка кира олмагани ҳақида хабар берилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг