Шаҳвоний шилқимлик қилганлик учун жавобгарлик белгиланди

16:18 12 Апрель 2023 Ҳужжатлар
2235 0

Фото: Архив сурат

Шаҳвоний шилқимлик қилиш, яъни шахсга нисбатан унинг учун номақбул бўлган ҳамда унинг шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлайдиган, шахснинг ташқи қиёфасини ёки қадди-қоматини тавсифлашда, имо-ишора қилишда, тегинишда, чақиришда ифодаланган, шаҳвоний хусусиятга эга бўлган ҳаракатларни бир марта қўпол равишда ёки бир неча марта содир этиш 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлиши мумкин.

Вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш (47-4-модда), ота-онани моддий таъминлашдан бўйин товлаш (47-5-модда) каби маъмурий қилмишлар қуйидаги жавобгарликлар қўлланилишига сабаб бўлади:

— 15 сутка муддатга маъмурий қамоққа олишга;

— 120 соатгача ҳақ тўланадиган жамоат ишларига мажбурий равишда жалб этишга;

— маъмурий жазоларнинг мазкур турлари қўлланилиши мумкин бўлмаган шахсларга БҲМнинг 20 баравари миқдорида жарима солишга.

Шунингдек, ота-онанинг ўз вояга етмаган болаларига васий ёки ҳомий тайинлаш бўйича мажбуриятларини бажармаганлиги БҲМнинг 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши мумкин.

Оилавий (маиший) зўравонлик қилганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланиб, мазкур ҳуқуқбузарлик БҲМнинг 10 бараваридан 20 бараваригача жарима ёки 10 суткагача маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Шунингдек, хотинини (эрини), собиқ хотинини (собиқ эрини), бир рўзғорда яшаётган шахсни ёки умумий фарзандга эга бўлган шахсни дўппослаш БҲМнинг 10 бараваридан 20 бараваригача жарима ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа сабаб бўлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер