Шаҳрам Ғиёсов IBF камари учун жанг қилиши мумкин
Архив сурат
Ўзбекистонлик профессионал боксчи Шаҳрам Ғиёсов жорий йилнинг 13 июль куни Филадельфияда ташкил этилиши кутилаётган бокс оқшомида IBF камари учун жанг қилиши мумкин.
Аввалроқ, Жарон Эннисга рақиблик қилиши керак бўлган Коди Кроули тиббий сабабларга кўра жангда иштирок эта олмаслиги маълум бўлганди. Хабарларга кўра, эндиликда “Мatchroom boxing” компанияси раҳбари, британиялик промоутер Эдди Хирн ярим ўрта вазн тоифасида IBF камари соҳиби Эннисга рақиб изламоқда. Аҳамиятлиси шундаки, Эннис билан жанг учун даъвогарлар қаторида ўзбекистонлик боксчи Шаҳрам Ғиёсов ҳам бор.
Маълумот учун, Жарон Эннис профессионал фаолияти давомида 32 бор рингга кўтарилган бўлиб, жангларининг 31 тасида ғалабага эришган (28 КО), биттаси тан олинмаган. Шаҳрам Ғиёсов эса бунга қадар 15 та жангда қатнашиб, барчасида зафар қучган (9 КО).
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг