Шаҳар фаввораларида чўмилиш мумкинми?

Фото: “Халқ сўзи”
Ёз бошланиши билан шаҳарларимизнинг одамлар гавжум жойларида фавворалар ишлай бошлайди. Жазирама иссиқда улар берадиган салқинлик ва қулайлик жуда ёқимли ва ажойиб, лекин бу фавворалар сувида чўмилиш мумкинми?
Масалан, шаҳар марказида чиройли фаввора мавжуд. У тозаланади, ювилади ва тоза ичимлик суви қуйилади. Бу сув бир неча ҳафта давомида ёпиқ циклда айланади. Ҳеч қандай хавф йўқдек туюлади. Лекин фавворанинг тоза бўлиб туюлишини бутунлай инкор этадиган битта ҳолат мавжуд — у очиқ осмон остида, ва барча тирик мавжудотлар ва шамол учун очиқдир. Масалан фаввора устидан бир қуш учиб ўтди ва у ахлатини сувга туширди. Қарабсизки сувда гельминт личинкалари кўпайишни бошлайди.
Кейин яқин атрофда югуриб юрган кучукча сув ичди ва чўмилиб олди, яна гельминт тухумлари қўшилди. Шу сабабли фаввораларда чўмилган одам турли ичак ва тери касалликларини юқтириб олиши мумкин.
Фавворалар суви бассейнлар суви каби зарарсизлантирилмайди. Яна бир жиҳати чўмилаётган одам фавворанинг силлиқ тубида сирпаниб йиқилиб тушиши мумкин, сувнинг тубида эса қаттиқ шикаст етказиши мумкин бўлган ўткир, қиррали мосламалар жойлашган бўлади.
Шундай қилиб, фавворалар шаҳар кўркига кўрк қўшиш ва салқинлик бериш учун қурилган меъморий ва декоратив элемент бўлиб, уларнинг суви ичиш ёки чўмилиш учун мўлжалланмаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг