"Севинч" жамоаси Ўзбекистон Олий лигаси ғолиби
Қаршининг “Севинч“ клуби аёллар футболи бўйича Ўзбекистон Олий лигасида чемпионликни қўлга киритди. Бу ҳақида жамоанинг расмий саҳифасида маълумот берилди.
«Куни кеча жамоамиз учун Аёллар Олий Лигаси ўз ниҳоясига етди. Қизларимиз 27 тур натижасига кўра, 79 очко жамғаришди ва мамлакат чемпионлигини қўлга киритди.
Бу — “Севинч” тарихидаги 17-чемпионлик! Жамоамиз мухлисларини, футболчиларимизни ва бутун Қарши аҳли билан ушбу ютуқ билан самимий табриклаймиз», — дейилади клубнинг расмий саҳифасида.
Маълумот ўрнида, “Севинч“ клуби учун мавсум якунлангани йўқ. Жамоа 17 ноябрь санасидан аёллар клублари ўртасидаги Осиё чемпионлар лигаси мусобақасининг гуруҳ босқичида иштирокини бошлайди. Шунингдек, қаршиликлар 7 декабрь куни Ўзбекистон кубоги мусобақасининг финал ўйинида “Қизилқум-W” жамоасига қарши ўйин ўтказади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Барселона» Ла Лигада навбатдаги ғалабасини қўлга киритди
- Саида Мирзиёева Доҳадаги кино фестивалга ташриф буюрди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг