Сервер Ибрагимов Париж Паралимпияси кумуш медали соҳиби бўлди
Франция пойтахти Париж шаҳрида ўтказилаётган XVII Паралимпия ўйинларида ҳамюртларимиз ўз юришларини давом эттирмоқда.
Бугун мусобақа доирасида 50 метрга тўппончадан отиш баҳслари бўлиб ўтди. Ушбу йўналишда финалгача етиб борган ҳамюртимиз Сервер Ибрагимов 215,3 очко жамғарган ҳолда иккинчи натижани қайд этди ва кумуш медални қўлга киритди.
Бу борада биринчи ўринни Хитой вакили Чао Янг, учинчи ўринни эса Италия вакили Давид Франкечетти банд этди.
Шу тариқа, Ўзбекистоннинг мазкур Паралимпиададаги медаллари сони 15 тага етди. Делегациямиз ҳисобида 6 та олтин, 5 та кумуш ва 4 та бронза медали бор.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг