Сергелидаги кўчалардан бирида бир ойга машиналар ҳаракати чекланади
Сергели тумани Обиҳаёт кўчаси бир ой муддатга машиналар учун ёпилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, ушбу кўчада иссиқ сув қувурларини алмаштириш ишлари олиб борилиши муносабати билан автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланади.
Маълумотларга кўра, шу давр мобайнида автобус йўналишларида 184-сонли йўналиш ҳаракати Сергели Ярмарка бекатигача қисқартирилади ҳамда 40- ва 143-сонли йўналишлар ҳаракати Янги Сергели йўли → Сўғдиёна → Жалойир → Обиҳаёт (ёпилмаган қисми) кўчалари орқали вақтинча ўзгартирилади.
«Юзага келадиган ноқулайликлар учун узр сўраймиз. Ҳаракат режаларингизни ушбу ўзгаришларни инобатга олган ҳолда тузишингизни тавсия қиламиз», дейилади хабарда.
Аввалроқ Қорақалпоғистон Республикасининг Хўжайли туманида жазирама иссиқ сабаб боғчалар фаолияти вақтинча тўхтатилгани ҳақида хабар қилгандик.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг