Сергелида мактаб директори устидан порталга шикоят қилган ўқитувчига тазйиқ ўтказилдими?

Ижтимоий тармоқларда Сергелида мактаб директори устидан порталга шикоят қилган ўқитувчига тазйиқ ўтказилгани тўғрисида хабарлар кенг тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси муносабат билдирди.
Унда айтилишича, ушбу ҳолат 2025 йил 27 сентябрь куни соат 13:30 да Сергели туманидаги 277-мактабда педагоглар Кенгашининг навбатдан ташқари йиғилиши сўнггида содир бўлган. Йиғилишни мактаб директори Ю.Н. очиб, кун тартибидаги масалалар бўйича гапирган. Сўнгра ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарига кун тартибидаги масалалар юзасидан йиғилишни давом эттириши лозимлигини билдириб, чиқиб кетган.
Мазкур йиғилиш тугаганидан сўнг, инглиз тили фани ўқитувчиси Ғ.М. ўзини ёмон ҳис қилган. Тез тиббий ёрдам келиб Ғ.М. га биринчи ёрдам кўрсатган. Шу куни мактаб директори ўқитувчи билан мулоқот қилмаган. Ҳеч қандай тортишувли вазият рўй бермаган, мактаб директори томонидан ўқитувчига тазйиқ ўтказилмаган.
«Мурожаатда айтилишича, мактаб директори дастлаб ўқитувчига дарс соатларини адолатли бўлишини талаб қилгани учун тазйиқ ўтказганлиги таъкидланган. Ўрганишлар чоғида шу нарса ойдинлашдики, бугунги кунда мазкур мактабда 13 нафар инглиз тили фани ўқитувчиси ишлайди. Уларнинг орасида энг кўп — 28 соат дарс видео лавҳада бетоб бўлган инглиз тили ўқитувчиси Ғ.М. га тақсимланганлигини билдирамиз», — дейилади бошқарма муносабатида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда доллар курси ўзгарди
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг