Сергели туманида яна ёнғин юз берди
Тошкент шаҳри Сергели туманида жойлашган дўконлардан бирида ёнғин юз берди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, бугун, 15 май куни соат 10:15 да Тошкент шаҳри Сергели-3 даҳаси Қипчоқ кўчасида жойлашган «Havas» дўконинг том қисмида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 10:21 да ёнғинга етиб бориб, соат 11:00 да алангани қуршаб олган ва 11:04 да тўлиқ бартараф этган.
Воқеа жойига Тошкент шаҳар ва туман ФВБ раҳбар ходимлари етиб борган.

Бирламчи маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар тўғрисида хабар келиб тушмаган.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 14 май куни ҳам пойтахтнинг Сергели туманида йирик ёнғин юз берган эди. Нилуфар кўчасида жойлашган омборхона ёниб кетганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг