Сербиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди
Фото: Юнус Бўриев / «Халқ сўзи»
Сербиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ўзининг Telegram каналида маълум қилди.
ТИВ раҳбарининг ёзишича, бугун, 27 октябрь куни Сербиянинг Ўзбекистондаги янги тайинланган Фавқулодда ва мухтор элчиси Момчило Бабичдан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олган.
Учрашувда томонлар сиёсий, иқтисодий, маданий ва бошқа соҳалардаги дўстлик ва ҳамкорлик ришталарини янада мустаҳкамлашга ўзаро тайёрлигини билдирган.
«Элчи жанобларига мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларни чуқурлаштириш йўлидаги масъулиятли фаолиятида муваффақиятлар тилаймиз», деб ёзади вазир Саидов.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг