Сентябрдан Тошкентга қатновчи айрим поездлар тезлиги оширилади

Иллюстратив фото
Жорий йилнинг 9 сентябрь санасидан бошлаб йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида йўловчи поездлар тезлиги оширилди. Бу ҳақда «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ матбуот хизмати хабар қилди.
Бунинг натижасида қуйидаги поездлар бекатга кириб келиш вақтлари қисқартирилди:
— 710-сонли «Тошкент Марказий — Бухоро» йўналиши:(ҳаракатланиш вақти 20 дақиқага қисқарган)
Тошкент Марказий 08:40 — Самарқанд 11:45-11:55 — Бухоро 14:10
— 709-сонли «Бухоро — Тошкент Марказий» йўналиши:(ҳаракатланиш вақти 70 дақиқага қисқарган)
Бухоро 16:55 — Самарқанд 19:10-19:20 — Тошкент Марказий 22:47
— 716-сонли «Тошкент Марказий — Қарши» йўналиши: (ҳаракатланиш вақти 3 дақиқага қисқарган)
Тошкент Марказий 08:55 — Самарқанд 12:16-12:26 — Қарши 13:55
— 715-сонли «Қарши — Тошкент Марказий» йўналиши:(ҳаракатланиш вақти 44 дақиқага қисқарган)
Қарши 18:25 — Самарқанд 19:54-20:07 — Тошкент Марказий 23:35
— 712-сонли «Тошкент Марказий — Бухоро» йўналиши:(ҳаракатланиш вақти 10 дақиқага қисқарган)
Тошкент Марказий 20:20 — Самарқанд 23:39-23:58 — Бухоро 02:30
— 711-сонли «Бухоро — Тошкент Марказий» йўналиши:(ҳаракатланиш вақти 20 дақиқага қисқарган)
Бухоро 05:15 — Самарқанд — 07:39-08:05 — Тошкент Марказий 11:54
— 126/125-сонли «Хива — Андижон» йўналиши:(ҳаракатланиш вақти 10 дақиқага қисқарган)
Хива 15:15 — Тошкент жанубий 05:10-05:40 — Андижон 11:58
— 57-сонли «Шовот — Тошкент жанубий» йўналиши:
Шовот 16:21 — Тошкент жанубий 07:02
— 731-сонли «Андижон — Тошкент марказий» йўналиши:
Андижон 06:11 — Тошкент марказий 12:38
— 771-сонли «Бухоро — Тошкент марказий» йўналиши:
Бухоро 03:15 — Тошкент марказий 07:29
— 6418 -сонли «Тошкент жанубий — Сирдарё» йўналиши:
Тошкент жанубий 19:57 — Сирдарё 22:01
— 6454 -сонли «Тошкент жанубий — Хаваст» йўналиши:
Тошкент жанубий 18:55 — Хаваст 22:35.
Аввалроқ Тошкент метрополитенининг ер усти ҳалқа йўналишидаги айрим бекатлар оралиғида поездлар ҳаракати тўхтатилиши тўғрисида хабар қилинганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг