Сентябрда Тошкентда квартира ижараси бироз қимматлади

15:29 11 Октябр 2023 Иқтисодиёт
519 0

Архив фото

Сентябр ойида Тошкент шаҳрида ижаранинг ўртача нархи август ойидаги 8,9 долларга нисбатан 2,2 фоизга ошиб, 1 квадрат метр учун 9,1 долларни ташкил этди.

Уй-жой ижараси учун энг юқори нархлар пойтахтнинг учта ҳудуди — Шайхонтоҳур, Яккасарой ва Миробод туманларида бўлиб, бу ерда нархлар квадрат метри учун 11 доллардан ошади.

Энг паст кўрсаткичлар Учтепа, Сергели ва Бектемир туманларида бир квадрат метр учун 7,4 дан 5,8 долларгача.

Шу билан бирга, ижара нархининг энг юқори ўсиш суръатлари пойтахтнинг Сергели ва Олмазор туманларида мос равишда 6,5 фоиз ва 6,4 фоизга ҳамда Бектимир туманида 5 фоизга ошгани қайд этилди.

Бир ой ичида Миробод, Юнусобод ва Мирзо-Улуғбек туманларида ижара нархи 1,6 фоиздан 3,5 фоизгача арзонлашди. Шайхонтоҳур туманида ижара нархи ўзгаришсиз қолди.

Ўтган йилга нисбатан Тошкент шаҳрида ижаранинг ўртача нархи 1,1 фоизга ошди. Йил бошидан буён ўртача ижара нархи деярли 11,2 фоизга камайди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?