Сенаторнинг Қорақалпоғистондаги учрашувлари
Жорий йилнинг 20-21 ноябрь кунлари Олий Мажлис Сенати Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Орал Атаниязова Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи доирасида Қўнғирот тумани Кенгаши депутатлари билан учрашув ўтказди.
Учрашувда Сенатнинг ўн биринчи ялпи мажлисида муҳокама қилинган ва маъқулланган қонунлар юзасидан тушунтиришлар берилди. Таъкидланганидек, жамият тараққиёти ҳамда мамлакат ривожи қонун устуворлигини таъминлаш билан чамбарчас боғлиқ. Шунингдек, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, иқтисодий барқарорликни сақлаш, ижтимоий ҳимояни кучайтириш ва ёш авлод таълим-тарбиясига эътибор қаратиш муҳим вазифа экани қайд этилди.
Шу билан бирга, Қўнғирот тумани кўп тармоқли марказий шифохонаси поликлиникасида врачлар, ҳамширалар ва беморлар иштирокида кўкрак бези саратони ҳамда бачадон бўйни саратонининг олдини олиш масалаларига бағишланган ўрганиш ўтказилди.
Бундан ташқари, сенатор Орал Атаниязова ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Аманжол Аяпов раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда ёшларнинг бандлигини таъминлаш, талаба-ёшларни касб-ҳунарга йўналтириш, уларни ишга жойлаштириш ҳамда битирувчиларни барқарор иш ўринлари билан таъминлаш масалалари атрофлича муҳокама этилди.
Дарҳақиқат, олий таълимнинг асосий мақсади – Янги Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон учун етук кадрлар тайёрлаш, уларга назарий ва амалий билимлар бериш, шу билан бирга, жамиятда ўз ўрнини топиши ва танлаган мутахассислик йўналиши бўйича бандлигини таъминлашдан иборатдир. Шунинг учун ҳам ёшларни иш билан таъминлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш давлат сиёсатидаги устувор йўналишлардан бири ҳисобланади. Мазкур мақсадда ҳудудларда амалий тадбирлар изчил ўтказиб келинмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг