Сенаторнинг пойтахт Учтепа туманидаги мулоқотлари
Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси аъзоси Гулнора Маъруфова бошчилигидаги ишчи гуруҳ Тошкент шаҳар Учтепа туманида бир қатор учрашувлар ва мулоқотлар ўтказди.
Сенатор «Кўкча Оқтепа» маҳалласида маҳалла фаоллари ҳамда «маҳалла еттилиги» таркиби билан мулоқот қилди. Учрашувда Сенатнинг ўн биринчи ялпи мажлисида маъқулланган қонунларнинг мазмун-моҳияти юзасидан тушунтиришлар берилди. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ижтимоий ҳимояни кучайтириш, иқтисодий барқарорлик ва ёшлар таълимига доир қонунларнинг аҳамияти алоҳида таъкидланди.
Маҳаллалардаги мавжуд муаммолар ва аҳолининг эҳтиёжлари ўрганилди. «Кўкча Оқтепа» маҳалласида ҳоким ёрдамчиси ҳамда ижтимоий ходим билан савол-жавоб ўтказилиб, фуқаролар мурожаатлари юзасидан тегишли вазифалар ижрочиларга етказилди.
Шунингдек, «Дегрез» маҳалласида барпо этилаётган «Депутатлар боғи»да кўчатлар экилиб, экологик муҳитни яхшилашга қаратилган ташаббус қўллаб-қувватланди. Маҳалладаги 106-сонли умумтаълим мактаби ва 393-сонли мактабгача таълим ташкилоти ёритиш тизимига оид мурожаатлар жойида кўриб чиқилиб, сенатор назоратига олинди.
44-сонли умумтаълим мактаби фаолияти ҳам ўрганилиб, таълим сифатини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар муҳокама қилинди. Бундан ташқари, «Тепақўрғон» маҳалласидаги заргарлик йўналишида фаолият юритаётган тадбиркорлар билан учрашув ўтказилиб, ҳунармандчилик анъаналарини сақлаш ва ёшлар бандлигини таъминлаш масалалари кўриб чиқилди.
Ишчи гуруҳ томонидан халқ депутатлари Учтепа тумани Кенгаши котибияти фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг