Сенаторлар томонидан жойларда навбатдаги ялпи мажлисда маъқулланган қонунлар мазмун-моҳияти тушунтирилмоқда
Сенатнинг ўн учинчи ялпи мажлисида маъқулланган қонунлар ва муҳокама қилинган масалалар мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида сенаторлар ҳудудларда учрашувлар ўтказмоқда.
Жумладан, Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Кутбиддин Бурханов хизмат сафари билан Андижон вилоятида бўлиб, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳарлар Кенгашлари депутатлари билан мулоқот ўтказди.
Тадбир давомида мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, амалдаги қонунчиликни такомиллаштириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга доир қатор масалалар муҳокама қилинди.
Сенатор озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш, спортни оммалаштириш, шахсга доир маълумотларни муҳофаза қилиш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти, аҳамияти хусусида сўз юритди.
Бундан ташқари, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳарлар Кенгашлари доимий комиссиялари аъзолари учун ўқув семинари ташкил этилди.
Мазкур семинарда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш сифатини яхшилаш, айниқса аҳолини қийнаётган муаммоларни чуқур ўрганиш ҳамда уларнинг ечимини топишда депутатлик сўровидан кенг ва мақсадли фойдаланишнинг ижобий жиҳатлари муҳокама қилинди.
Тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг