Сенаторлар фаол ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди
Олий Мажлис Сенати аъзолари Рустам Каланов ҳамда Шавкат Аюпов турли соҳаларда фаолият юритаётган ёшлар, жамоат ташкилотлари вакиллари ҳамда Ёшлар парламенти аъзолари билан очиқ мулоқот ўтказдилар.
Учрашув давомида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларда ёшларнинг ўрни, қонун ижодкорлиги ва парламент фаолиятидаги иштироки, ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш механизмлари муҳокама қилинди.
Сенаторлар ёшлар билан бевосита мулоқот орқали уларни қизиқтирган таклиф ва ташаббусларни тинглаб, ўз фикрлари ва тавсияларини билдирди.
Ёшлар парламенти аъзолари ҳуқуқий маданиятини ошириш, парламент назорати жараёнларида ёшлар иштирокини кенгайтириш ҳамда ҳудудларда ёшлар билан ишлаш самарадорлигини оширишга қаратилган қатор таклифларни илгари сурди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг