Сенатор Яшнобод туманида муаммоларни ўрганди

Олий Мажлис Сенати Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси аъзоси Гулнора Маруфова Яшнобод туманида халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва туман Кенгаши депутатлари, давлат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда жамоатчилик вакиллари билан учрашув ўтказди.
Учрашувда сенатор жорий йилнинг Сенатнинг 4–5 сентябрь кунлари бўлиб ўтган ўнинчи ялпи мажлисида муҳокама қилинган масалалар, қабул қилинган қарорлар ва уларнинг аҳамияти ҳақида маълумот берди.
Учрашувдан сўнг сенатор Тошкент шаҳар ва Яшнобод туман Кенгаши депутатлари билан биргаликда «Гўзал» маҳалласида жойлашган 23-сонли умумий ўрта таълим мактаби фаолияти билан танишди. Учрашув давомида ўқув жараёни, таълим сифати, мактабнинг моддий-техник базаси ва мавжуд эҳтиёжлар ўрганилди.
Қайд этилганидек, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2025 йил 29 августдаги қарорига мувофиқ Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан ушбу мактаб ҳудудида замонавий очиқ спорт майдончаси қурилиши учун 1 млрд сўм маблағ ажратилган. Бу эса нафақат ўқувчиларнинг жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш имкониятларини оширади, балки маҳалладаги ёшларнинг мазмунли дам олишига ҳам хизмат қилади.
Сенатор ва депутатлар томонидан жойда аниқланган муаммолар юзасидан тегишли ташкилотлар ва мутасадди идоралар иштирокида амалий чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Тошкентда «Иқтисодиёт ва бизнес бошқаруви соҳаларида илғор тадқиқотлар» мавзусидаги халқаро илмий симпозиум ўтказилди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг