Сенатор қайта тикланувчи энергия технологияларига бағишланган халқаро семинарда иштирок этди

Турин политехника университетида қайта тикланувчи энергия технологияларига бағишланган халқаро семинар бўлиб ўтди.
Тадбирда вазирлик ва идоралар вакиллари, соҳа мутахассислари ҳамда Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раиси ўринбосари Сайёра Абдикаримова иштирок этди.
Семинарда қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш, қуёш ва шамол электр станциялари тизимларини лойиҳалаш, ресурсларни баҳолаш, энергетика объектларини оптималлаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Таъкидланганидек, Ўзбекистон 2030 йилга қадар электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажмининг камида 40 фоизини қайта тикланувчи манбалар ҳисобига таъминлашни мақсад қилган. Бу йилига 25 млрд куб метр табиий газни тежаш ва атмосферага чиқиндиларни 34 млн тоннага камайтиришга хизмат қилади.
Семинар доирасида «ACWA Power Uzbekistan» компаниясининг инвестицион лойиҳалари бўйича тақдимот ўтказилди, хорижий экспертлар томонидан «яшил водород» ишлаб чиқариш, энергия сақлаш тизимлари ва декарбонизация бўйича илғор тажрибалар тақдим этилди.
Бу борада олиб борилаётган ишлар, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимларига бағишланган маърузалар эшитилди, шунингдек, тизимни янада такомиллаштириш бўйича тавсиялар берилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- ЖССТ: Ғазода бирорта шифохона тўлиқ ишламаяпти
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг