Сенатор МДҲ Парламентлараро Ассамблеясининг Назорат-Бюджет комиссияси мажлисида иштирок этди
Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси раиси Эркин Гадоев МДҲ иштирокчи давлатлари Парламентлараро Ассамблеясининг Назорат-бюджет комиссияси мажлисида онлайн шаклда иштирок этди.
Мажлисда МДҲ давлатларининг парламент вакиллари, экспертлари ва қонун ижодкорлари иштирок этди.
Мажлис доирасида Ассамблея фаолиятининг молиявий таъминоти билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.
Ассамблеянинг 2026 йил учун харажатлар сметаси, тадбирларни молиялаштириш тартибининг янги таҳрири, шунингдек, Назорат-бюджет комиссиясининг 2026 йилга мўлжалланган иш режаси каби долзарб масалалар кўриб чиқилди.
МДҲ иштирокчи давлатлари Парламентлараро Ассамблеясининг Назорат-бюджет комиссияси муҳокамаси якунида тегишли қарорлар қабул қилинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг