Сенати Раиси ёш олимлар ва инноваторлар билан учрашди

10:34 30 Июнь 2025 Сиёсат
170 0

Фото: Акмал Муҳаммадов/«Халқ сўзи»

30 июнь – Ёшлар куни арафасида Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева ёш олимлар ва инноваторлар билан учрашув ўтказди.

Тадбирда сенаторлар, Ёшлар парламенти аъзолари, ёш олимлар, тадбиркорлар, инноваторлар, стартаперлар, “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси иштирокчилари, Ёшлар академияси ва техник йўналишдаги олий таълим муассасалари ректорлари, шунингдек, инновацион туман ва шаҳарлар ҳокимларининг масъул ўринбосарлари ҳамда ташаббускор ва фаол ёшлар иштирок этди.

Фото: Акмал Муҳаммадов/«Халқ сўзи»
Фото: Акмал Муҳаммадов/«Халқ сўзи»

Сенат Раиси ўз нутқида ёшларга оид давлат сиёсати, ижтимоий соҳани инновацион ривожлантириш, илм-фан ва илмий фаолиятни қўллаб-қувватлаш, ёшлар учун яратилаётган имкониятлар ҳамда қонунчиликдаги янгиликлар ҳақида сўз юритди.

Фото: Акмал Муҳаммадов/«Халқ сўзи»
Фото: Акмал Муҳаммадов/«Халқ сўзи»

Таъкидланганидек, сўнгги йилларда ёшларга оид 100 дан ортиқ қонун ва қонуности ҳужжатлари қабул қилинган. Олий таълим муассасалари сони 3 баробарга оширилиб, ёшларнинг олий таълим билан қамраб олиниши 42 фоизга етган. Хотин-қизлар учун шартнома тўловларини давлат томонидан қоплаб бериш амалиёти жорий қилиниши натижасида, уларнинг олий таълимдаги иштироки 11 баробарга ошган.

Фото: Акмал Муҳаммадов/«Халқ сўзи»
Фото: Акмал Муҳаммадов/«Халқ сўзи»
Фото: Акмал Муҳаммадов/«Халқ сўзи»

Шунингдек, 1,5 мингдан ортиқ иқтидорли ёшлар дунёнинг нуфузли университетларида таҳсил олмоқда. “Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали сўнгги етти йилда 2,3 минг ёшлар хорижда ўқиш имкониятига эга бўлди. Илмий даражага эга ёш олимлар сони 4 мингдан ошиб, 2 баробарга кўпайди. Ёш олимлар умумий сони қарийб 11 мингни ташкил этмоқда.

Фото: Акмал Муҳаммадов/«Халқ сўзи»
Фото: Акмал Муҳаммадов/«Халқ сўзи»
Фото: Акмал Муҳаммадов/«Халқ сўзи»

Инновация ва илм-фан соҳаларига Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар 1,5 триллион сўмдан ошган. Охирги 4 йилда инновацион фаолиятни молиялаштириш бўйича махсус институтлар сони 28 тадан ошган. Президент қарорига мувофиқ 28 та туман ва шаҳар инновацион ҳудудга айлантирилди ва уларда ҳоким ўринбосари лавозими жорий этилди.

Ёшлар академияси ташкил қилиниб, унда 4,2 мингдан зиёд иқтидорли ёшлар бирлашган. 2022–2026 йилларга мўлжалланган Инновацион ривожланиш стратегияси доирасида инновацион инфратузилмалар ривожлантирилиб, ёш ихтирочилар жаҳон бозорига чиқишига шарт-шароит яратилмоқда.

Фото: Акмал Муҳаммадов/«Халқ сўзи»
Фото: Акмал Муҳаммадов/«Халқ сўзи»
Фото: Акмал Муҳаммадов/«Халқ сўзи»
Фото: Акмал Муҳаммадов/«Халқ сўзи»

IT Park резидентларининг сони 2025 йилга келиб 2,5 мингдан ошди. Улар орасида IT хизматлари — 1 500 та, хизмат кўрсатувчилар — 425 та, ўйин ишлаб чиқарувчилар — 33 та, ижодий соҳа — 102 та ва таълим — 534 тани ташкил этмоқда. Стартаплар сони 260 тадан ортиб, улар орқали 17,9 млн долларлик инвестиция жалб қилинган.

2026 йилгача Ўзбекистонни жаҳоннинг ТОП-50 инновацион давлатлари қаторига киритиш, инфратузилма субъектлари сонини 75 тага, стартаплар сонини эса 1 437 тага етказиш белгиланган.

Фото: Акмал Муҳаммадов/«Халқ сўзи»
Фото: Акмал Муҳаммадов/«Халқ сўзи»
Фото: Акмал Муҳаммадов/«Халқ сўзи»

Учрашув давомида ёш олимлар ва фаол ёшлар давлат сиёсатининг амалдаги самаралари ва ўз ҳаётларидаги ижобий таъсири ҳақида фикр билдиришди. Сенат билан ҳамкорликда амалга оширилиши мумкин бўлган янги лойиҳалар бўйича таклифлар илгари сурилди.

Иштирокчилар бундай учрашувлар анъанавий тарзда мунтазам ташкил этилишидан манфаатдор эканлигини таъкидлади.

Акмал МУҲАММАДОВ, Отабек САИДАҲМАДОВ

«Халқ сўзи»

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?