Сенатда ТуркПА Бош котиби билан учрашув бўлиб ўтди
Бугун, 12 декабрь куни Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Туркий давлатлар Парламент Ассамблеяси (ТуркПА) Бош котиби Рамил Ҳасан билан учрашди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва ТуркПА ўртасидаги ҳамкорликни, шунингдек, Туркий давлатлар ташкилоти ва туркий дунёнинг бошқа ихтисослашган институтлари доирасидаги алоқаларни янада кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Ўзбекистоннинг фаолияти туркий тилли халқларнинг маданий меросини сақлаш ва оммалаштиришга қаратилган ТУРКСОЙ халқаро ташкилотидаги иштироки юзасидан фикр алмашилди.
Учрашувда Ўзбекистон парламенти аъзоларининг ТУРКПА доирасидаги самарали фаолияти алоҳида таъкидланди. Олий Мажлис палаталари делегациялари Ассамблеянинг ялпи мажлислари, соҳага оид комиссиялар йиғилишлари ва форумларида мунтазам иштирок этади.
Учрашув якунлари бўйича Туркий давлатлар парламентлари ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ТуркПА доирасида ўтказиладиган тадбирларда фаол иштирок этиш бўйича келишувга эришилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг