Сенатда «Конституция ойлиги» доирасида «Очиқ эшиклар куни» ўтказилди

09:06 04 Декабрь 2025 Сиёсат
83 0

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида «Конституция ойлиги» муносабати билан «Очиқ эшиклар куни» тадбири ўтказилди. Тадбирда Тошкент давлат юридик университети профессор-ўқитувчилари ва талабалари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, маҳалла раислари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Тадбир доирасида Сенатнинг конституциявий ваколатлари, қонун ижодкорлиги жараёни, қонунларни кўриб чиқиш ва маъқуллаш тартиби тўғрисида батафсил маълумот берилди. Иштирокчилар Сенат биносидаги ялпи мажлислар зали, қўмита мажлислари хоналари, кутубхона, музей, Медиа-марказ фаолияти ва иш жараёни билан танишдилар.

Шунингдек, сенаторлар Конституциянинг янги таҳририда белгиланган асосий тамойиллари, миллий қонунчиликни такомиллаштириш йўналишлари, парламент фаолиятининг ҳуқуқий асослари бўйича маърузалар тақдим этишди.

Мулоқот жараёнида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга сенатор ва мутахассислардан жавоб олдилар.

«Очиқ эшиклар куни» ҳуқуқшунослар, ёшлар ва жамоатчилик учун Сенат фаолиятини ўрганиш, давлат бошқаруви ва қонун ижодкорлиги жараёнлари билан яқиндан танишиш имконини берди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер