Сенатда бир гуруҳ юртдошларимизга давлат мукофотлари топширилди

17:45 28 Август 2025 Сиёсат
165 0

Жорий йилнинг 28 август куни Олий Мажлис Сенатида бир гуруҳ юртдошларимизга давлат мукофотларини топшириш тантанали маросими бўлиб ўтди.

Маълумки, давлат мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан Президентимизнинг тегишли Фармонига асосан турли соҳаларда самарали меҳнати, мамлакат тараққиётига қўшган катта ҳиссаси учун бир гуруҳ юртдошларимиз фахрий унвонлар, орден ва медаллар билан тақдирланган.

Олий Мажлиснинг Сенати Раиси Танзила Нарбаева ҳамда Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддин Исмоилов Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан тақдирланганларга давлат мукофотларини ва тегишли ҳужжатларни топширди.

Сўзга чиққанлар таъкидланганидек, мустақиллик йилларида амалга оширилган ислоҳотлар, янгиланиш ва бунёдкорлик жараёнлари натижасида халқимиз фаровонлиги, юрт равнақи тобора юксалиб бормоқда. Бугунги кунда барча соҳалардаги ютуқлар халқимизнинг фаровон ҳаётида ўз ифодасини топмоқда.

Мукофотланганлар давлатимиз раҳбарининг юксак эътибори ва ишончи учун чуқур миннатдорлигини, шунингдек, Янги Ўзбекистон тараққиёти йўлида янада фаоллик билан меҳнат қилишга тайёр эканлигини ҳам билдиришди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?