Сенат Раиси Марказий Осиё мамлакатлари болалар омбудсманлари билан учрашув ўтказди

Сенат Раиси Танзила Нарбаева Марказий Осиё мамлакатлари омбудсманларининг биринчи халқаро форуми доирасида Марказий Осиё мамлакатлари – Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон болалар омбудсманлари, шунингдек Норвегия, Хорватия ҳамда Европа болалар омбудсманлари тармоғи (ENOC)га раислик қилаётган Финляндия болалар омбудсманлари билан учрашув ўтказди.
Учрашувда болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг қонуний асослари ва ушбу соҳада парламент назоратининг самарали амалга оширилиши алоҳида таъкидланди.
Иштирокчилар Ўзбекистонда болалар ҳуқуқларини таъминлаш бўйича яратилган мустаҳкам қонунчилик базасини юқори баҳолади. Хусусан, «Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида», «Таълим тўғрисида»ги қонунлар ҳамда минтақада ноёб саналган «Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонуннинг қабул қилинганлигига алоҳида эътибор қаратилди.
Мамлакатимизнинг болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича тажрибаси, жумладан, парламентда Болалар ҳуқуқлари бўйича вакилнинг ҳар йили болаларнинг аҳволи ҳамда қонунчилик ҳолати тўғрисидаги ҳисоботини тақдим этиши бошқа давлатлар учун намуна сифатида эътироф этилди.
Шунингдек, болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик ва уларнинг тавсия қилган чоралар-тадбирларни амалга оширишда парламент, давлат ва нодавлат ташкилотларнинг фаол иштироки юзасидан фикр алмашилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг