Сенат Раиси Лондонда ватандошларимиз билан учрашди
Буюк Британияга амалий ташрифи доирасида Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева ушбу мамлакатда истиқомат қилаётган, етакчи олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган ва дунёнинг етакчи компанияларида фаолият юритаётган бир гуруҳ ватандошларимиз билан учрашди.
Очиқ ва жонли тарзда ўтган мулоқотда Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида мамлакатни ривожлантириш мақсадида белгиланган вазифалар, айни пайтда турли соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг мақсадлари ҳақида фикр юритилди.
Суҳбат чоғида иштирокчилар ўзларининг эришган ютуқлари ва режалари, жумладан, ЕТТБнинг мамлакатимизга оид дастури фаолиятини кенгайтириш ҳамда Ўзбекистон билан ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилаётган бошқа лойиҳалар билан ўртоқлашдилар.
Дўстона ва самимий кечган учрашув чоғида икки давлат ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашга қаратилган ислоҳотлар ва тадбирлар ҳақидаги янгиликлар муҳокама қилинди.
Шунингдек, ватандошлар Буюк Британияда иккинчи марта ўтказилиши режалаштирилган миллий Наврўз фестивали ҳақида ҳам сўз юритдилар. Ўтган йили фестиваль 25 000 дан ортиқ иштирокчини қамраб олган. Ўзбек маданияти ва анъаналарига бағишланган бу йилги иккинчи фестиваль ҳам барчани яна бир бор ўз атрофида бирлаштириши айтиб ўтилди.
Учрашув жараёнида мамлакатимиз ҳаётининг турли соҳалари бўйича фикр алмашилди ҳамда тараққиётга туртки бўладиган таклифлар билдирилди. Ватандошларимиз юртимиз ривожига муносиб ҳисса қўшишга тайёр эканликларини таъкидладилар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг