Сенат ҳузуридаги Ёшлар парламенти томонидан спорт мусобақаси ташкил этилди

09:22 08 Июль 2021 Спорт
1250 0

Яқинда Сенат ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзоси М.Низомиддинов ташаббуси билан Тошкент вилояти Ангрен шаҳар Красногорск шаҳарчаси ёшлари учун «Янги Ўзбекистон ёшлари» шиори остида спортнинг Таэквондо тури бўйича очиқ кубок мусобақаси ташкил этилди.

Мазкур спорт байрами доирасида шахмат, шашка, стол тенниси, арқон тортиш мусобақалари, расмлар танлови, заковат ва бешта муҳим ташаббус кўргазмаси ҳам ўтказилди.

Мусобақага 300 нафардан ортиқ ўқувчи ёшлар жалб қилиниб, ғолибларга ҳомий ташкилотлар томонидан эсдалик совғалари берилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?