Семинарда оилавий зўравонликнинг олдини олишга қаратилган қўшма лойиҳа муҳокама этилди
Жорий йилнинг 20 октябрь куни Сенатнинг Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси ташаббуси билан семинар ташкил этилди.
Унда сенаторлар, халқаро нуфузли ташкилотлар раҳбарлари, вазирлик ва идоралар масъуллари, экспертлар ҳамда Ёшлар парламенти аъзолари иштирок этди.
Семинар доирасида «БМТ-аёллар» ташкилоти, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармасининг Марказий Осиё учун минтақавий бўлинмаси ҳамда Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг (ЕХҲТ) Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори томонидан ишлаб чиқилаётган «Ўзбекистонда оилавий зўравонликка қарши ҳуқуқий чоралар билан курашиш» қўшма лойиҳаси тақдим этилди.
«БМТ-аёллар» тузилмасининг Марказий Осиёдаги алоқалар бўйича офиси раҳбари Жерен Гувен Гуреш хоним лойиҳанинг мазмун-моҳияти ва концепцияси билан батафсил таништирди.
Таъкидланганидек, лойиҳа соҳада амалга оширилаётган сўнгги ҳуқуқий ислоҳотлар ва гендер тенглигини таъминлаш ҳамда гендер асосидаги зўравонликни бартараф қилиш бўйича давом этаётган саъй-ҳаракатларни янада ривожлантиришга хизмат қилади.
Лойиҳа оилавий зўравонликдан жабр кўрганларга адлия чораларини кучайтириш, шунингдек, адлия ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳаларида институционал ҳамкорлик ҳамда ҳисобдорликни рағбатлантиришни ҳам назарда тутади.
Семинар давомида таклиф этилаётган лойиҳага умумий ёндашувлар ва ундан кутилаётган натижалар, лойиҳа татбиқ этиладиган ҳудудлар ҳамда ташкилий масалалар кўриб чиқилиб, мутасадди вазирлик-идоралар вакилларининг фикрлари эшитилди.
Лойиҳани билдирилган таклиф ва фикр-мулоҳазалардан келиб чиқиб, қайта кўриб чиқиш ва янада такомиллаштиришга келишиб олинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг