SEED миссиясига тайёргарлик кўриш бўйича миллий семинар-амалиёти ўз ишини бошлади
Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Бугун, 20 июнь куни мамлакатимизда Халқаро атом энергияси агентлиги (ХАЭА) ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги келишувга асосан «АЭС қурилиш майдончасининг хавфсизлигини баҳолаш ва Ўзбекистон Республикасида янги ядровий қурилмани жойлаштириш дастурини кўриб чиқиш» SEED миссиясига тайёргарлик кўриш бўйича миллий семинар-амалиёти ўз ишини бошлади.

Беш кун давом этадиган миллий семинар-амалиётида республикамизда ядро энергетика лойиҳаси ва унинг салоҳиятини ошириш, ядро технологиялар жойлашган майдонлар хавфсизлиги, ядровий технологияларни майдонга жойлаштиришнинг техник жиҳатлари ва уни баҳолаш, шунингдек, жамоавий амалиётга тайёрлаш бўйича кўрсатмалар ва хавфсизлик ҳисоботи таҳлилини кўриб чиқишга тайёргарлик каби қатор амалий ва назарий тадбирлар ўрин эгаллаган.
Семинар-тренингда ушбу йўналишда катта тажрибага эга хорижий экспертлар томонидан Ўзбекистонда АЭС қуриш учун майдон танлаш ишларига жалб қилинган маҳаллий мутасадди вазирлик ва идораларнинг масъул вакилларига ядровий қурилмаларни жойлаштиришда халқаро норма ва қоидалар, уларнинг ўзига хос хусусиятлар тўғрисида тақдимотлар ҳамда амалий машғулотлар ўтказиш режалаштирилган.

Маълумот ўрнида: SEED – хавфсизлик стандартлари ва йўриқномаларига мувофиқ ядровий иншоотларнинг (АЭСлар, тадқиқот реакторлари, мукаммал реакторлар ва б.) ҳаётий циклининг турли босқичларида ХАЭАга аъзо давлатларга ёрдам бериш учун мўлжалланган кенг қамровли экспертлар хизматидир.
SEED модуллари ядровий лойиҳа ишлаб чиқишнинг қуйидаги босқичларини қамраб олади: майдон танлаш, майдон хавфсизлигини баҳолаш, ускуналар, тизим ва компонентларни лойиҳалаш, ички ва ташқи хавфларни ҳисобга олган ҳолда станция хавфсизлигини таъминлашдан иборат.

«Халқ сўзи»,
Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Тошкентда дипломатик ваколатхоналар ва халқаро ташкилотлар ўртасида ХІХ халқаро мини-футбол турнири ташкил этилди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг