Савдо мажмуасидаги ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилди
Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти марказида жойлашган «Фарғона шаҳар савдо мажмуаси»да содир бўлган жанжал ижтимоий тармоқларда кенг тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлди.
Мухбиримиз ушбу ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида Фарғона вилояти бўйича Миллий гвардия бошқармаси бошлиғи Шавкат Акбаров билан суҳбатлашди.
— Бу ҳолат тезкорлик билан ўрганиб чиқилди, — дейди Шавкат Акбаров. — Маълум бўлишича, мазкур ҳолат жорий йилнинг 24 июль куни соат 13:30 лар атрофида содир бўлган. Бозор маъмурияти билан тадбиркор ўртасида тузилган шартномага кўра, тадбиркорлар ўзига белгилаб берилган ҳудуд ва дўконларда савдо қилиши кўрсатиб ўтилган. Шундай бўлсада, кўплаб тадбиркорлар бозор ички йўлакларигача маҳсулотларини чиқариб сотиш ҳолатлари аниқланмоқда.

Бозор маъмурияти бу харидорларни бемалол ҳаракатланиши, фавқулодда ҳолатлар келиб чиқиши мумкинлиги бўйича тушунтириш ишларини олиб бораётганда тадбиркорлар ўртасида ўзаро тушунмовчилик юзага келган. Айтиш жоиз, ушбу ҳолатда тадбиркор, харидор ва Миллий гвардия ходимларидан ҳеч ким ҳеч қандай тан жароҳати олгани йўқ. Шунга қарамай, ҳар бир ҳолат бўйича белгиланган тартибда маъмурий ишлар олиб борилмоқда.
Айни пайтда Миллий гвардия ходимлари бозор ҳудудида белгиланган тартибда хизмат фаолиятини олиб бормоқда. Шу билан бирга, сотувчилар ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилиб, ёнғин хавфсизлиги ходимлари томонидан фавқулодда вазиятларда ҳаракатланиш учун махсус автотранспорт машиналарига йўлаклар очилди. Ўрганиш ишлари якунида ҳар бир ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
- 1 март — Зулфия таваллуд топган кун. «Бугун тунда келармиш баҳор»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг