Саудияда Умра зиёратчиларини олиб кетаётган автобус ёниб кетди
Видеодан кадр
Саудия Арабистонида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида умрага 42 нафар ҳиндистонлик Умра зиёратчиси ҳалок бўлди. Бу ҳақда «The Indianexpress» нашри хабар берди.
Манбага кўра, ҳодиса душанба куни тонг саҳарда, соат тахминан 01:30 да рўй берган. Маккадан Мадинага йўл олган автобус дизель ташувчи юк машинаси билан тўқнашиб, ёниб кетган. Дастлабки маълумотларга кўра, қурбонлар орасида 20 нафар аёл ва 11 бола бор.
Ҳиндистон парламенти аъзоси Асадуддин Овайси фожиадан чуқур қайғу билдириб, вазият юзасидан Саудиядаги Ҳиндистон элчихонаси билан боғланганини қайд этган. Унинг айтишича, элчихона барча зарур маълумотларни тўпламоқда.

Овайси, шунингдек, Ҳайдарабоддаги икки саёҳат агентлиги билан ҳам боғланиб, зиёратчиларга оид маълумотларни Ар-Риёддаги элчихонага ва Ҳиндистон ташқи ишлар вазирлигига тақдим этган. У фожиада ҳалок бўлганларнинг жасадларини тез фурсатда Ҳиндистонга қайтариш ва жароҳат олганларига тўғри тиббий ёрдам кўрсатилишини сўраган.
Маълумотларга кўра, автобус бутунлай ёниб кетгани боис қурбонларнинг шахсини аниқлаш ишлари қийин кечмоқда.
Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди воқеа юзасидан чуқур ҳамдардлик билдирди.
«Мадина яқинида ҳиндистонлик зиёратчилар иштирокида юз берган даҳшатли авария мени чуқур қайғуга солди. Яқинларини йўқотган оилалар дардига шерикман. Жароҳат олган барча фуқароларимизнинг тезроқ соғайиб кетишини тилайман. Ар-Риёддаги элчихонамиз ва Жиддадаги бош консулхонамиз жабрланганларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатмоқда. Расмийларимиз Саудия Арабистони ҳукумат идоралари билан доимий алоқада», дея баёнот берди бош вазир.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Ёш ўзбек ёзувчисининг асари Халқаро болалар адабиёти кенгашининг фахрий рўйхатига киритилди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг