Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси «Барселона»ни сотиб олмоқчи
Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Каталониянинг «Барселона» клубини сотиб олмоқчи. Бу ҳақда Испаниянинг «El Chiringuito» нашри журналисти хабар берди.
Манбанинг маълум қилишича, Саудия шаҳзодаси ушбу жамоа учун 10 миллиард евро таклиф қилган. Айни пайтда «кўк-анорранглилар» молиявий жиҳатдан қийин даврни бошдан кечирмоқда. Очиқ манбаларга кўра, клубнинг умумий қарзи 2,5 миллиард еврога яқинлашган. Ана шу ҳолат Саудия сармоядорларининг қизиқишини янада кучайтирган омиллардан бири сифатида баҳоланмоқда.
Бироқ бу борада жиддий муаммо бор. «Барселона» клуби оддий хусусий мулк ҳисобланмайди. Унинг аъзолари жамоанинг жамоавий эгалари саналади ва айнан улар раҳбариятни сайлаш, муҳим қарорларни қабул қилиш ҳамда клуб тақдирига дахлдор масалаларни ҳал этиш ҳуқуқига эга.
Шунга қарамай, агар ушбу келишув амалга ошса, бу нафақат Каталония клубини, балки Европа футболининг молиявий харитасини ҳам тубдан ўзгартириб юбориши мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Январь ойида юз нафардан ортиқ америкалик ўқиш учун Ўзбекистонга келди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг